УЗЛУКСИЗ
Tasnif: ’орада узилиш бўлмаган ҳолда’. Машиналар узлуксиз ўтиб турибди. Бу равиш эски ўзбек тилида ӱзӱлӱк отидан -сиз қўшимчаси билан ясалган (КРС, 817); ӱзӱлӱк оти эса ӱз- феълининг ӱзӱл- ўзлик шаклидан -(ӱ)к қўшимчаси билан ясалган; кейинчалик иккинчи бўғиндаги тор унли талаффуз қилинмай қўйган, ӱ унлиларининг юмшоқлик белгиси йўқолган: [(ӱз- + ӱл = ӱзӱл—) + ӱк = ӱзӱлӱк] + сиз = ӱзӱлӱксиз > ӱз- лӱксиз > узлуксиз.