УЙАТ
Tasnif: ’хижолат’, ’уялиш ҳисси’. У я т ўлимдан қаттиқ (Мақол). Бу от қадимги туркий тилдаги ’хижолат’, ’номус’, ’андиша маъносини англатган уй отидан (ЭСТЯ, 1, 576) -а қўшимчаси билан ясалган феълга (ЭСТЯ, I, 576) -т қўшимчасини қўшиб ясалган; ўзбек тилида а унлиси ä унлисига алмашган: (уй + а = уйа-) +т = уйат > уйäт.