УЙДИРМА
Tasnif: ’ҳақиқатга тўғри келмайдиган, хаёлан
тўқилган’. Кейинги пайтларда у й д и р м а гапларга эътибор сусайди. Бу сифат қадимги туркий тилдаги ’хаёл қил-’ маъносини англатган ö:й- феълининг уй- шаклига эски ўзбек тилида -дур ортгирма қўшимчаси қўшилган шаклидан -ма қўшимчаси билан ясалган (ЭСТЯ, I, 428; ТРС, 640); кейинчалик у унлиси и унлисига, а унлиси ä унлисига алмашган: (уй- + дур = уй- дур-) + ма = уйдурма > уйдирмä.