O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

УЙДА

Tasnif: ’хотин олиб бер-’. Кенжамни ҳам яқинда у й л а б қ ў й д и м. Бу феъл қадимги туркий тилдаги яшашга хизмат қиладиган қурилма’ маъносини англатган ой отининг (ЭСТЯ, I, 513) уй шаклидан (ДС, 623) -ла қўшимчаси билан ясалган; кейинчалик ӱ унлисининг юмшоқлик белгиси йўқолган: ӱй + ла = ӱйла- > уйла-. Бу феъл дастлаб ’уй-жойлик қил-’ маъносини англатган, хотин олиб бер-’ маъноси шу маънодан ўсиб чиққан. Ҳозирги ўзбек тилида ’хотин олиб бер—’ маъноси асосан уйлантир- феъли билан билдирилади.