УЙУР
Tasnif: ’бир айғирли биялар тўдаси’. Кенг яйловда иккита у ю р алоҳида-алоҳида ўтлаб юрар эди. Бу от қадимги туркий тилдаги ’тўпла-’, ’тўдала-’ маъносини англатган ӱг- феълининг ӱй- шаклидан (ӱг- > ӱк- > ӱй-) -(ӱ)р қўшимчаси билан ясалган (ЭСТЯ, I, 621; КРС, 819); ўзбек тилида ӱ унлиларининг юмшоқлик белгиси йўқолган: ӱй— + ӱр = ӱйӱр > уйур.