O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

УЙУШ

Tasnif: ’тўдалаш—’, ’бирлаш-’. Барчамиз у ю ш и б меҳнат қилсак, маррага тезроқ етамиз. Бу сўз қадимги туркий тилдаги ’тўпла-’, ’тўдала-’ маъносини англатган ӱг- феълининг ӱй- шаклидан (ЭСТЯ, I, 621)биргалик маъносини ифодаловчи —(ӱ)ш қўшимчаси билан ҳосил қилинган; ўзбек тилида ӱ унлиларининг юмшоқлик белгиси йўқолган: ӱй- + ӱш = ӱйӱш- > уйуш-.