O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

УЙҚУ

Tasnif: ’тирик организмда физиологик сокинлик ҳолати’. У й қ у чарчоқни тарқатади. Бу от қадимги туркий тилдаги ’физиологик сокинлик ҳолатида бўл-’ маъносини англатган уйу- феълидан (ЭСТЯ, I, 579; ДС, 607) -қу қўшимчаси билан ясалган (ЭСТЯ, I, 580; ДС, 607); кейинчалик бу сўзнинг иккинчи бўғинидаги тор унли талаффуз қилинмай қўйган: уйу- + қу = уйуқу > уйқу. Ҳозирги ўзбек адабий тилида бу сўзни қадимги уйқу шаклида ёзиш сақланган, лекин талаффузда сўз охиридаги у унлиси и унлисига алмашади: уйқу > уйқи.