O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

УЙҒАН

Tasnif: ’физиологик сокинлик ҳолатидан чиқ-’. Кўпчилик қариялар жуда эрта уйғанади. Бу сўз асли уйға- феълидан ’ўзлик’ маъносини ифодаловчи -н қўшимчаси билан ҳосил қилинган (уйғат- феълига қиёслаш буни очиқ кўрсатади); уйға- феъли эса қадимги туркий тилдаги ’бедор’ маъносини англатган ойуқ сўзидан -а қўшимчаси билан ясалган; -а қўшимчаси қўшилиши билан қ ундоши ғ ундошига алмашган, кейинчалик иккинчи бўғиндаги тор унли талаффуз қилинмай қўйган, а унлиси â унлисига, сўз бошланишидаги о унлиси у унлисига алмашган (баъзи шеваларда ҳозир ҳам бу ўринда о айтилади): (ойуқ + а = ойуқа-) + н = ойуқан- > ойуған- > уйғâн-.