УЙҒАТ
Tasnif: ’физиологик сокинлик ҳолатидан чиқар-’. Мени эртага эрталаб соат олтида уйғатинг. Бу сўз асли уйға- феълидан -т орттирма қўшимчаси билан ҳосил қилинган (уйған- феълига қиёслаш буни очиқ кўрсатади); уйға- феъли эса қадимги туркий тилдаги ’бедор’ маъносини англатган ойуқ сўзидан -а қўшимчаси билан ясалган; -а қўшимчаси қўшилиши билан қ ундоши ғ ундошига алмашган, кейинчалик иккинчи бўғиндаги тор унли талаффуз қилинмай қўйган, а унлиси ä унлисига, сўз бошланишидаги о унлиси у унлисига алмашган (баъзи шеваларда ҳозир ҳам бу ўринда о айтилади): (ойуқ + а = ойуқа-) + т = ойуқат- > ойуғат- > ойғат- > уйғäт-.