O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

УЙҒОҚ

Tasnif: ’уйқуга кетмаган ҳолатда’, ’бедор’. Бир маҳалгача у й ғ о қ ётдим. Бу сифат асли уйға- феълидан -қ қўшимчаси билан ясалган (уйған-, уйғат- феълларига қиёслаш буни очиқ кўрсатади); уйға- феъли эса қадимги туркий тилда ’бедор’ маъносини англатган ойуқ сўзидан -а қўшимчаси билан ясалган; -а қўшимчаси қўшилиши билан қ ундоши ғ ундошига алмашган, кейинчалик иккинчи бўғиндаги тор унли талаффуз қилинмай қўйган, сўз бошланишидаги о унлиси у унлисига алмашган (баъзи шеваларда ҳозир ҳам бу ўринда о айтилади), қ ундоши олдидаги а унлиси â унлисига алмашган: (ойуқ + а = ойуқа-) + қ = ойуқақ > ойуғақ > ойғақ > уйғâқ.