УКА
Tasnif: ’бир ота-онанинг кичик ўғил фарзанди’. Менинг тўртта у к а м бор. Бу от қадимги туркий тилда öкэ тарзида талаффуз қилинган (ЭСТЯ, I, 519); узбек тилида ö унлиси у унлисига, э унлиси а унлисига алмашган: öкэ > ука. Дастлаб бу от ’кичик фарзанд’ маъносини билдирган (қиз ука, ўғил ука тарзида иш — латилган); кейинчалик маънода торайиш юз бериб, ’кичик ўғил фарзанд’ маъносини англата бошлаган.