УККИ
Tasnif: ’бойўғлилар туркумига мансуб йиртқич тун қуши’. Уккининг сайраши одамни сескантиради. Қадимги туркий тилда шундай маънони англатган от ӱги, ӱки тарзида талаффуз қилинган (ДС, 622, 623), Маҳмуд Кошғарий бу сўзнинг ӱзки, ӱки шакллари борлигини, лекин ӱки шакли тўғрилигини таъкидлаган (Девон, I, 175); ўзбек тилида ӱки сўзи таркибидаги ӱ унлисининг юмшоқлик белгиси йўқолган, к ундоши эса қатланган: ӱки > уки > укки.