O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

УЛАШ

Tasnif: ’тақсимлаб бер-’. Қорбобо янги йил совғаларини у л а ш д и. Бу сўз қадимги туркий тилдаги ’ҳисса', ’тегишли бўлак’ маъносини англатган ӱл отидан (ЭСТЯ, I, 629) -а қўшимчаси билан ясалган феълга ’кўп’ маъносини ифодаловчи -ш қўшимчасини қўшиб ҳосил қилинган; ўзбек тилида ӱ унлисининг юмшоқлик белгиси йўқолган: (ӱл + а = ӱла-) + ш > ӱлаш- > улаш-.