O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

УАГУРЖИ

Tasnif: ’кўтара', ’катта ҳажмда'. Бу ерда у л­г у р ж и савдо қилинади. Бу сифат қадимги туркий тилдаги ’тақсимла-’ маъносини англатган ул- феълининг кучайтириш маъносини ифодаловчи -гӱ қўшимчаси қў- шилган шаклидан -р қўшимчаси билан ясалган отга (ЭСТЯ, I, 632) -чи қўшимчасини қўшиб ясалган; кейинчалик ӱ унлиларининг юмшоқлик белгиси йўқолган, ч ундоши ж ундошига алмашган: [(ӱл- + гӱ = ӱлгӱ—) + р = ӱлгӱр] + чи = ӱлгӱрчи > улгурчи > улгуржи.