O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

УЛИ

Tasnif: ’босиқ чўзиқ ууу товушини чиқар-’. Қум барханлари орасида қашқирлар у л и й д и (Асқад Мухтор). Бу феъл ууу товушга тақлид сўзидан -ла қўшимчасининг —лы шакли билан ясалган; қўшимча қўшилганидан кейин битта чўзиқ у: унлиси айтилган (ЭСТЯ, I, 595), кейинчалик бу унлининг чўзиқлик белгиси (Девон, III, 272; ДС, 609), ўзбек тилида ы унлисининг қаттиқлик белигиси йўқолган:‘ууу + лы > у:лы- > улы- > ули-.