УЛКАН
Tasnif: ’ғоят катга'. Ҳозир мамлакатимизда у л к а н иншоотлар барпо қилинмоқда. Бу сифат қадимги туркий тилдаги ’катта ҳажм’ маъносини англатган ӱлӱк отига -а қўшимчасини қўшиб ясалган феълдан -н қўшимчаси билан ясалган (ЭСТЯ, I, 630); кейинчалик иккинчи бўғиндаги тор унли талаффуз қилинмай қўйган, ўзбек тилида ӱ унлисининг юмшоқлик белгиси йўқолган: (ӱлӱк + а = ӱлӱка-) + н = ӱлӱкан > ӱлкан > улкан.