УЛОВ
Tasnif: ’миниб юриладиган ҳайвон’, ’иш ҳайвони’. Улови йўқ деҳқоннинг иши баракали бўлмайди. Бу от қадимги туркий тилдаги ’иш ҳайвони’ маъносини англатган улағ сўзининг (ЭСТЯ, I, 588; ДС, 608) товуш жиҳатидан ўзгарган шакли бўлиб, сўз охиридаги ғ ундоши в ундошига, бу в ундоши таъсирида унинг олдидаги а унлиси â унлисига алмашган: улағ > улав > улâв. Улағ оти эса қадимги туркий тилда ’бир-бирига боғла-’ маъносини англатган ула- феълидан -ғ қўшимчаси билан ясалган (ЭСТЯ, I, 590).