УЛОҚ III
Tasnif: ’эчки’. У л о қ боққандан кўра қўй боққан афзал. Бу от қадимги туркий тилда улағ тарзида талаффуз қилинган (ЭСТЯ, I, 588), ўзбек тилида ғ ундоши қ ундошига, бу ундош олдидаги а унлиси â унлисига алмашган: улағ > улâқ. Бу сўз қадимги туркий тилда ’миниладиган ҳайвон’ни билдирган, маъно тараққиёти натижасида ’эчки’ маъносини англата бошлаган.