O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

УЛҒАЙ

Tasnif: ’катта бўл-\ ’вояга ет-’. Ўғил-қизлари у л ғ а й и б қ о л д и. Бу феъл қадимги туркий тилда улуғ сифатидан -(а)з қўшимчаси билан ясалган (ЭСТЯ, I, 594; Девон, I, 266), кейинроқ з ундоши й ундошига алмашган; қўшимча қўшилганидан кейин иккинчи бўғиндаги тор унли талаффуз қилинмай қўйган, ўзбек тилида а унлиси ä унлисига алмашган: улуғ + аз = улуғаз- > улғаз- > улғай- > улғäй-.