УМОЧ
Tasnif: ’хамирни увалаб солиб пишириладиган суюқ овқат’. Онам тушликка у м о ч қилиб қўйган экан. Бу от қадимги туркий тилдаги ’майдала-’ маъносини англатган ув- (OF- > ов- > ув-) феълидан -мач қўшимчаси билан ясалган (ЭСТЯ, I, 403); кейинчалик в ундоши талаффуз қилинмай қўйган, ўзбек тилида а унлиси ä унлисига алмашган: (оғ- > ов- > ув-) + мач = ув— мач > умач > умäч.