O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

БОБО

Tasnif: ’отанинг ёки онанинг отаси’, ’бува’. Ўғлим б о б о с и билан бозорга кетди. Қадимги туркий тилда ба:ба тарзида талаффуз қилинган бу сўз асли ’онанинг отаси’ маъносини англатган, кейинчалик маънода кенгайиш воқе бўлиб, ’отанинг отаси’ маъносини ҳам англата бошлаган (ЭСТЯ, II, 12); қадимги туркий тилдаёқ а; унлисининг чўзиқлик белгиси йўқолган (ДС, 76), узбек тилида а унлилари ä унлиларига алмашган: ба:ба > баба > бäбä. Сўзлашув нутқида бу сўз бува тарзида айтилади: бäбä > бäбä > бäвä > буви.