УН II
Tasnif: ’овоз’. Анчадан кейин итларнинг у н и ўчди (Суннатилла Анорбоев). Қадимги туркий тилда ҳам шундай маънони англатган бу от ӱн тарзида талаффуз қилинган (ЭСТЯ, I, 626; ПДП, 440; Девон, I, 74; ДС, 625); ўзбек тилида ӱ унлисининг юмшоқлик белгиси йўқолган: ӱн > ун.