УН
Tasnif: ’ердан ўсиб чиқ-’, ’кўкар-’. Кашнич сепган эдим, у н и б чиқибди. Қадимги туркий тилда ҳам шундай маънони англатган бу феъл ö:н- тарзида талаффуз қилинган (ЭСТЯ, I, 530), ўша даврлардаёқ аввал ö: унлисининг чўзиқлик белгиси йўқолган (ДС, 385), кейинроқ ö унлиси ӱ унлисига алмашган (ПДП, 440; Девон, I, 181); ўзбек тилида ӱ унлисининг юмшоқлик белгиси йўқолган: ö:н- > öн- > ӱн- > ун-.