УНДА
Tasnif: ’у ҳолда', ’акс ҳолда'. Агар сен гапимга кирмасанг, у н д а мен ҳам сенинг айтганингни қилмайман. Бу сўз ўзбек тилида кўрсатиш олмошининг ул шаклидан -да келишик қўшимчасини қўшиб ҳосил қилинган, маъно тараққиёти натижасида равишга айланган; қўшимча қўшилганидан кейин л ундоши н ундошига алмашган: ул + да = улда > унда.