O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

УНДА

Tasnif: ’даъват эт-’. Раҳбарларимиз ҳалол меҳнат қилишга у н д а й д и. Бу феъл қадимги туркий тилда ’овоз’ маъносини англатган ӱн отидан -да(< -ла) қўшимчаси билан ясалган (ЭСТЯ, I, 626; ПДП, 440; Девон, I, 271; ДС, 625); ўзбек тилида ӱ унлисининг юмшоқлик белгиси йўқолган: ӱн + да = ӱнда- > унда-. Бу феъл асли ’овоз чиқар-’, ’чақир-’ маъносини билдирган бўлиб, ’даъват эт-’ маъноси шу маъно асосида юзага келган.