O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

УННУҚ

Tasnif: ’қорайиб кет-’ Укам бир ойда ориқлаб, у н н у қ и б қайтиб келди. Бу сўз қадимги туркий тилдаги ’ранги ўзгар-’ маъносини англатган оқ- ||öқ- феълидан (ЭСТЯ, I, 460; Девон, I, 185; ДС, 367, 386) кучайтириш маъносини ифодаловчи -(у)қ қўшимчаси билан ҳосил қилинган бўлиб (Девон, I, 185), асли ’ранги кучли даражада ўзгар-’ маъносини билдирган, рангнинг салбий томонга ўзгаришини ҳисобга олиб маънода торайиш воқе бўлган, фақат ’қорайиб кет-’ маъносини англата бошлаган; -(у)қ қўшимчаси қўшилганидан кейин сўз бошланишидаги о унлиси у унлисига алмашган (Девон, I, 403), сўнгра қ ундоши н ундошига алмашган ва бу ундош қатланган: оқ + уқ = оқуқ- > оннуқ- > уннуқ- (Изоҳли луғатда хато равишда унниқ- шаклида ёзилган).