УНУМ
Tasnif: ’ишнинг баракали бўлиши’. Янги комбайннинг иш у н у м и икки баравар ортиқ экан. Бу от қадимги туркий тилдаги о:н- феълининг ’ривожлан-’ маъносидан (ЭСТЯ, I, 531) -(ӱ)м қўшимчаси билан ясалган (ЭСТЯ, I, 532); ўша даврлардаёқ о: унлиси ӱ унлисига алмашган, ўзбек тилида ӱ унлиларининг юмшоқлик белгиси йўқолган: о:н- + ӱм = о:нӱм > ӱнӱм > унум.