O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

УНЧА

Tasnif: ’у қадар’. Бу йил ўригимиз у н ч а кўп ҳосил қилмади. Бу сўз ўзбек тилида кўрсатиш олмошининг ул шаклидан ’чама' маъносини ифодаловчи -ча қўшимчаси билан ҳосил қилинган; маъно тараққиёти натижасида равишга айланган; қўшимча қўшилганидан кейин л ундоши н ундошига алмашган: ул + ча = улча > унча.