УРУШ
Tasnif: ’жанг’,’қуролли кураш’. У р у ш ногиронларига катта имтиёзлар берилди. Бу сўз қадимги туркий тилда ’зарба бер-’ маъносини англатган ур- феълидан ҳаракат номи ясовчи -(у)ш қўшимчаси билан ҳосил қилинган (ЭСТЯ, I, 600; Девон, I, 52, 93; ДС, 616): ур- + уш = уруш. Асли бу сўз ’жанг’ маъносини ҳам, ’жанжал’ маъносини ҳам билдирган; ўзбек тилида уруш сўзига ’жанг’ маъноси, уриш сўзига эса ’муштлашиш’, ’жанжал’ маъноси биркитилган.