УРҒОЧИ
Tasnif: ’наел берувчи (ҳайвон)’. Итимиз битта эркак, учта у р ғ о ч и бола туғди. Бу сифат қадимги туркий тилда мавжуд бўлиб, ’ҳосил қил-’ маъносини англатган ур- феълига кучайтириш маъносини ифодаловчи -ға қўшимчасини ва шахс маъносини билдирувчи -чы қўшимчасини қўшиб ҳосил қилинган (ЭСТЯ, I, 603); қўшимча қўшилганидан кейин а унлиси â унлисига ал— машган, ы унлисининг қаттиқлик белгиси йўқолган: (ур- + ға = урға-) + чы = урғачи > урғâчи. Бу сўз таркибини уруғ отига -а қўшимчасини қўшиб феъл ясалган, сўнгра -чы қўшимчасини қўшиб сифат ясалган деб талқин қилиш ҳам мумкин (ЭСТЯ, I, 603). Бунда -а қўшимчаси қўшилиши муносабати билан уруғ сўзининг иккинчи бўғинидаги тор унли талаффуз қилинмай қўйган, кейинчалик а унлиси â унлисига алмашган, ы унлисининг қаттиқлик белгиси йўқолган: (уруғ + а = уруға-) + чы урурачы > урғачы > урғâчи.