O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

УХЛА

Tasnif: ’физиологик сокинлик ҳолатида бўл-’. Укам донг қотиб у х л а р э д и. Бу феъл қадимги туркий тилда уйу- феълидан -қ қўшимчаси билан ясалиб, ’ухлаш ҳолатида’ маъносини англатган уйуқ сўзидан -ла қўшимчаси билан ясалган (ЭСТЯ, I, 581); аввал сўз бошланишидаги у унлиси талаффуз қилинмай қўйган (уч бўғинли сўз икки бўғинли сўз ҳолатига келтирилган), кейин ҳ ундоши х ундошига алмашган, сўнгра й ундоши ҳам талаффуз қилинмай қўйган, а унлиси ä унлисига алмашган: уйуқ + ла = уйуқла- > йуқла- > йухла- > ухлä-.