УЧ I
Tasnif: ’бошланиш қисми’. Таёқнинг учи бўлма, ўртаси бўл (Мақол). Қадимги туркий тилда ҳам шундай маънони англатган бу от дастлаб у:ч тарзида талаффуз қилинган (ЭСТЯ, I, 611); ўша даврлардаёқ у: унлисининг чўзиқлик белгиси йўқолган (Девон, I, 79; ДС, 603): у:ч > уч.