УЧРА
Tasnif: ’йўлиқ-’, ’дуч кел-’. Кетаётсам, мактабда бирга ўқиган синфдошим у ч р а б к о л д и. Бу феъл қадимги туркий тилдаги ’тасодиф’ маъносини англатган учур отидан -а қўшимчаси билан ясалган (ЭСТЯ, I, 615; ПДП, 437: учраш-; ДС, 604); -а қўшимчаси қўшилганидан кейин иккинчи бўғиндаги тор унли талаффуз қилинмай қўйган, ўзбек тилида а унлиси ä унлисига алмашган: учур + а = учур а- > учра- > учрä-. Бу феъл дастлаб ’тасодифан йўлиқ-’ маъносини билдирган.