O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

УЧУН

Tasnif: ’аталганлик’, ’мақсад’ каби маъноларни ифодалайдиган кўмакчи. Сен учун жонимни бе— puшгa ҳам тайёрман. Бу кўмакчи қадимги туркий тилда ӱчӱн тарзида талаффуз қилинган (Девон, I, 105; ПДП, 437; ДС, 622); ўзбек тилида ӱ унлиларининг юмшоқлик белгиси йўқолган: ӱчӱн > учун. Бу сўз асли ’мақсад’ маъносини англатган ӱч отига —(ӱ)н қўшимчасини қўшиб ҳосил қилинган деб тахмин қилинади (ЭСТЯ, I, 643).