O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

УЧУҚ I

Tasnif: ’учунганда лабда пайдо бўладиган чиқиқ’. Учуқ чиқибди, энди тузалиб кетасиз. Бу от қадимги туркий тилдаги уч- феълининг ’чиқ-’ маъносидан -(у)қ қўшимчаси билан ясалган (ЭСТЯ, I, 616): уч- + уқ = учуқ. ДСда бу от учық шаклида келтирилган (604- бет). Девонда эса учғуқ шаклида берилган (Девон, I, 124), бунда уч- феълига аввал кучайтириш маъносини ифодаловчи -ғу қўшимчаси қўшилган, шундан кейин -(у)қ қўшимчаси билан от ясалган.