O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

УШАЛ

Tasnif: ’майда бўлакларга ажрал-’. Етилган ерни чопсанг, кесак кўчмайди, у ш а л и б кетади. Бу сўз қадимги туркий тилда ’кичик бўлакларга ажра-’ маъносини англатган ув- феълининг ’такрор’ маъносини ифодаловчи -ша қўшимчасини олган шаклидан ’ўзлик’ маъносини ифодаловчи -л қўшимчаси билан ҳосил қилинган; кейинроқ в ундоши талаффуз қилинмай қўйган (ЭСТЯ, I, 617; Девон, I, 205; ДС, 617); ўзбек тилида а унлиси ä унлисига алмашган: (ув- + ша = увша-) + л = увшал- > ушал- > ушäл-.