УШБУ
Tasnif: ’мана шу’, ’мазкур’. Ушбу мактубимни онамнинг қўлига топширинг. Бу сўз қадимги туркий тилдаги ’мана' маъносини билдирган ош кўрсатиш олмошини бул кўрсатиш олмошининг бу шакли билан бирлаштириб тузилган (ЭСТЯ, I, 493; ДС, 372); ўзбек тилида сўз бошланишидаги о унлиси у унлисига алмашган: ош + (бул > бу) = ошбу > ушбу.