УШЛА
Tasnif: ’бармоқлар билан тут-’. Мастон уни қўлидан у ш л а б тортди (Абдулла Қаҳҳор). Бу сўз қадимги туркий тилдаги ’кафт’ маъносини англатган авуч отининг (ДС, 70) уш шаклидан (авуч > вуч > уч > уш) -ла қўшимчаси билан ясалган (ЭСТЯ, I, 614); ўзбек тилида а унлиси ä унлисига алмашган: уш + ла = ушла¬> ушлä-. Асли ’ҳовучга ол-’ маъносини билдирган бўлиб, кейинчалик ’бармоқлар билан тут-’ маъноси ўсиб чиққан.