УШОҚ
Tasnif: ’ноннинг майда увоқлари’. Ноннинг у ш оғ и ҳам нон (Мақол). Бу от қадимги туркий тилдаги ’кичик бўлакларга ажра-’ маъносини англатган ув- феълининг ’такрор’ маъносини ифодаловчи -ша қўшимчасини олган шаклидан —қ қўшимчаси билан ясалган (ДС, 619); ўша даврлардаёқ бу сўз таркибидаги в ундоши талаффуз қилинмай қўйган (ЭСТЯ, I, 618; Девон, I, 97; ДС, 617); ўзбек тилида қ ундоши олдидаги а унлиси â унлисига алмашган: (ув- + ша = увша-) + қ = увшақ > ушақ > ушâқ.