O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

УШУК

Tasnif: ’совуқ’. ..қулоқ-бурнимни у ш у к уриб, госпиталда ҳам ётиб чиқдим (Асқад Мухтор). Бу от қадимги туркий тилдаги ’совуқ қот-’ маъносини англатган ӱши- феълидан (Девон, III, 270) -к қўшимчаси билан ясалган (ЭСТЯ, I, 645; Девон, I, 102); қадимги туркий тилдаёқ бу феълнинг ӱшӱ- шакли ҳам (ДС, 628), шунга кўра ўшик отининг ӱшӱк шакли ҳам мавжуд бўлган; ўзбек тилида ӱ унлиларининг юмшоқлик белгиси йўқолган: ӱшӱ- + к = ӱшӱк > ушук.