O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ХАЧИР

Tasnif: бия билан эшакдан туғилган иш ҳайвони'. Бўри юриб—юриб бир жойга борса, бир ҳ а ч и р турган эмиш (Эртакдан). Қадимги туркий тилда ҳам шундай маънони англатган бу сўз асли қатыр тарзида талаффуз қилинган (Девон, I, 344; ДС, 435). Л.З.Будагов луғатига бу сўз қачыр шаклида киритилиб, қатыр, қачыр шакллари ҳам келтирилган (ССТТН, I, 524). А.М.Шербакнинг таъкидлашича, бу сўз туркий тилларда ғатыф (туркман, озарбайжон), ғашыр (қорақалпоқ) шаклларида ҳам мавжуд (ИРЛТЯ, 95). Турк тилида бу от қадимги қатыр шаклида ишлатилади (ТРС, 324). Бу от қадимги туркий тилдаги қат- феълининг 'қўш-', ’аралаштир-’ маъносидан (ДС, 432) -(ы)р қўшимчаси билан ясалган дейиш мумкин; кейинчалик т ундоши ч ундошига, қ ундоши х ундошига алмашган; ўзбек тилида а унлиси ä унлисига алмашган, ы унлисининг қаттиқлик белгиси йўқолган: хат— + ыр = хатыр > хачыр > хачыр > хачир. Қадимги туркий тилда шундай маъно қағатир сўзи билан ҳам англатилган (ДС, 405). Бу сўзни ҳатыр сўзи билан қиёслашдан кўриниб турибдики, -(ы)р қисми от ясовчи қўшимча; қағат— қисми феълга тенг бўлиб, қатыф сўзидаги қат— қисми орасида —ға қўшимчаси қатнашган (—ға қўшимчаси ’ такрор', кучайтириш маъносини ифодалайди). Шундан маълум бўладики, қат— сўзи охиридаги -т қисми ҳам қўшимчага тенг (орттирма шаклини ҳосил қилади); қа— қисми эса қадимги туркий тилдаги 'уй—', ' тахла-' маъносини англатган феълга тенг (Девон, III, 266; ДС, 399). Айтилганлар асосида хачир сўзи таркибини қуйидагича тасвирлаш мумкин: [(қа- + ға = қаға—) + т = қағат—] + ыр = қағатыф > қа:атыр > қа:тыр > қатыр > хачыр > хачыр > хäчир.