O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ХИВИЧ

Tasnif: узун ҳўл новда', 'хипчин'. Бўтабой тол хивичини ўйнаб хиргойи қилиб келарди (Сайид Аҳмад). Бу от қадимги туркий тил ва эски ўзбек тили акс эттирилган манбаларда (ПДП, ДС, Девон, ССТТН) қайд этилмаган. ЎХШЛнинг 277- бетида хымыч сўзи келтирилиб, Бухоро шевасида 'хивич' (прут, розга) маъносини англатиши таъкидланган. КРСда кывыч шаклида берилиб, қирғиз тилининг жанубий шевасига мансублиги кўрсатилган ва шу маънони англатувчи асосий сўз сифатида чырпык сўзига ҳавола берилган (475— бет). Кўринадики, бу сўз таркибидаги унлилар ва сўз охиридаги ч ундоши юқоридаги ҳар икки манбада бир хил акс эттирилган. Сўз бошланишидаги ўзбекча х ундошига қирғизчада қ ундоши тўғри келади. Бу сўз бошланишида асли қ ундоши қатнашган, ўзбек тилида бу ундош х ундошига алмашган. Сўз ичида қирғиз тилида ҳам, худди ўзбек тилидаги каби, в ундоши келган, ўзбек тили ше — валарида эса м ундоши қатнашган. Асли бу ўринда б ундоши қатнашган бўлиб, в, м ундошлари б ундошининг ўзгариши натижасида юзага келган. Демак, хывыч сўзи асли қыбыч тарзида талаффуз этилган. Бу сўз охиридаги (ы)ч қисми кичрайтириш маъносини ифодаловчи қў- шимчага тенг; унда қыб || қыш || қыш қисми от бўлиб чиқади, лекин бундай сўз манбаларда қайд қилинмаган ('ингичка новда1 маъносини англатган бўлса керак). Бу сўз таркибидаги ўзгаришларни ўзбек адабий тили нуқтайи назаридан шундай кўрсатиш мумкин: қыб + ыч = қыбыч > қыбыч > хывыч > хивич.