O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ХИПЧИН

Tasnif: узун ҳўл новда', 'хивич'. Тўрабек .. баъзан қўлига х и п ч и н олиб, болаларга дўқ-да- вара қилар .. эди (Ҳ.Нуъмон, А.Шораҳмедов). ЎТИЛда қайд этилган бу от асли эски ўзбек тилида хывыч оти дан (КРС, 475) -ы қўшимчаси билан ясалган феълга -н қўшимчасини қўшиб ясалган; қўшимча қўшилганидан кейин иккинчи бўғиндаги тор унли талаффуз қилинмай қўйган, сўнгра ч ундошининг таъсири билан унинг олдидаги в ундоши п ундошига алмашган, ы унлиларининг қаттиқлик белгиси йўқолган: (хывыч + ы = хывычы—) + и = хывычын > хывчыи > хипчин.