O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ХОН

Tasnif: кичикроқ давлатнинг мутлақ ҳукмдори', ' шоҳ'. Халқ подшолар, х о н л а р, бекларнинг жабр—зулмини кўрган .. (Парда Турсун). Қадимги туркий тилда ҳам шундай маънони англатган бу сўз асли қан тарзида талаффуз қилинган (ПДП, 411), кейинроқ хан тарзида ҳам талаффуз қилина бошлаган. ДСда қан ва хан шакллари қайд этилган бўлса (417, 636), Девонда фақат хан шакли учрайди (III, 172), қирғиз тилида эса асосий шакл кан бўлиб (КРС, 338), хан сўзидан кан сўзига ҳавола берилган (КРС, 829). Демак, бу сўз дастлаб қан тарзида талаффуз қилинган, кейинчалик сўз бошланишидаги қ ундоши х ундошига алмашган; ўзбек тилида а унлиси â унлисига алмашган: қан > хан > хâн. Юқоридаги манбаларда бу сўз туркий деб қаралган, Л.3.Будагов луғатида эса асли мўғилча қаан сўзининг қисқарган шакли деб изоҳланган (ССТТН, I, 527).