O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

БОЙ

Tasnif: ’маблағи, мулки ва ҳоказолари меъёрдан ортиқ’. Мамлакатимиз табиий қазилмаларга бой. Қадимги туркий тилда ҳам шундай маънони англатган бу сифат асли ба:й тарзида талаффуз қилинган (ЭСТЯ, II, 28), кейинроқ а: унлисининг чўзиқлик белгиси йўқолган (ПДП, 367; Девон, III, 173; ДС, 79) ва бу унли ўзбек тилида â унлисига алмашган: ба:й > бай > бâй.