ХОТИН
Tasnif: аёл', эрга теккан аёл\ 'эркак теккан аёл'. Нажмиддинбойнинг бош хотинидан Нурининг эри Фазлиддин туғилган (Ойбек). Бу от қадимги туркий тилда қатун, хатун тарзида талаффуз қилинган (ПДП, 412, 442). ДСда хатун шакли келтирилган, лекин изоҳсиз қатун шаклига ҳавола берилган; демак, асосий шакл деб қатун шакли белгиланган (637, 436). Девонда эса фақат қатун шакли келтирилган (I, 388) v Л.З.Будагов бу сўзнинг қатун шаклини қирғизча деб белгилайди, хатун сўзига тенглигини кўрсатади, лекин изоҳламайди (ССТТН, II, 6); бу сўзнинг хатун шаклини татарча, қозоқча деб белгилаб, бу ерда қатун шаклини қирғизча, туркча деб белгилайди, олтой тилида қаттьқ шаклида ишлатилишини, кўпликда қадьггтар шаклини олишини таъкидлайди (ССТТН, I, 524). Қирғиз тили луғатида бу сўз қатьш тарзида (КРС, 360), турк тили луғатида эса хатун тарзида (ТРС, 238) берилган. Юқорида келтирилган изоҳлар асосида бу сўзнинг товуш жиҳатидан ўзгаришини қуйидагича кўрсатиш мумкин: қатун > хатун > хатин. Юқоридаги манбаларда таъкид- ланишича, бу сўз дастлаб ' юқори мартабали кишининг умр йўлдоши' маъносини англатган; маъно тараққиёти натижасида умуман ' бирор эркак кишининг умр йўлдоши' маъносини ва бошқа маъноларни англата бошлаган.