O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ХОҚОН

Tasnif: йирик давлатнинг мутлақ ҳукмдори' ' улуғ хон', ' шаҳаншоҳ'. Улуғ х о қ о н , бу ҳокисор қулингизнинг бир тортиғи бор (Ойбек). Қадимги туркий тилда ҳам шундай маънони англатган бу от асли қаған тарзида талаффуз қилинган (ПДП, 409): кейинроқ хақан тарзида талаффуз қилина бошлаган. ДСда қаған ва хақан шакллари қайд этилган бўлса (405,636), Девонда фақат хақан шакли учрайди (III, 172). Л.З.Будагов бу сўз асли мўғилча эканини айтади (ССТТН, II, I). Бу луғатда қан II хан сўзи қаан сўзининг қисқариши билан юзага келган дейилади. Маҳмуд Кошғарий хан сўзига берган изоҳида: "Афрасиёбнинг болалари ҳам хон деб юритилади. Афрасиёб хоқондир. Бу ном билан аталиш воқиаси ҳақидаги узун ҳикоя бор", - дейди-ю (Девон, III, 172), афсуски, бу ҳикояни келтирмайди (Балки ўша ҳикояда хақан сўзининг келиб чиқишига доир маълумот бордир). ДСнинг 405- бетидаги қаған қан (’верховный прави¬тель’) мисоли асосида қуйидагича фикр юритиш мумкин: Дастлаб қаған қан бирикмасидаги қаған сўзининг -ған қисми талаффуз қилинмай, унинг ўрнига -қа қисмидаги а унлиси чўзиқ талаффуз қилинган ва қан қисмига бирлаштирилган; шундан кейин лексема бошланишидаги қ ундоши х ундошига алмашган, сўнгра а: унлисининг чўзиқлик белгиси йўқолган; ўзбек тилида а унлилари â унлиларига алмашган: қаған қан > қа:қан > хақан > хақâн.