O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ХЎТИК

Tasnif: эшак боласи'. .. Ким кучук бирлан х ў т и к к а қанча қилсанг тарбият, Ит бўлур, эшак бўлур, бўлмаслар асло одами! (Уйғун ва Иззат Султон). Қадимги туркий тил акс эттирилган манбаларда қайд қилинмаган бу сўз қатор туркий тилларда турли шаклда мавжуд. А.М.Шербак бу сўзнинг асосий шакли сифатида кодук сўзини келтириб, бу сўз озарбайжон тилида ғодуғ шаклида, гагауз тилида кодӱк шаклида, қозоқ тилида кодык шаклида, қирғиз тилида кодык шаклида, турк тилида кудук шаклида, туркман тилида ғодыж шаклида, ўзбек тилида хотик шаклида, уйғур тили шевасида хотак шаклида мавжудлигини санаб кўрсатган (ИРЛТЯ, 124). [А.М.Шербак таъкидлаганидан фарқли ҳолда бу сўз "Озарбайжон тилининг изоҳли луғати"да ғодуғ шаклида эмас, балки годуг шаклида берилган (I, 535), шунингдек РКСда бу сўз кодык шаклида эмас, балки қодық шаклида берилган (464- бет)]. Юқоридагилардан ташқари, ўзбек тилининг шеваларида бу сўз ғодыга шаклида (ЎХШЛ , 74), Л. 3. Будагов луғатида эса худак шаклида келтирилган (ССТТН, I, 541). Кўринадики, бу сўз таркибидаги бирорта ҳам товуш туркий тиллар бўйича бир хилликка эга эмас: сўз бошланишидаги ундош тўрт тилда к ундоши билан, икки тилда ғ ундоши билан, икки тилда х ундоши билан, бир тилда қ ундоши билан ифодаланган, шунга кўра бу сўз асли к ундоши билан бошланган деб ҳукм чиқариш мумкин; биринчи бўғиндаги унли кўпчилик тилларда о унлиси билан ва ö унлиси билан, фақат турк тилида у унлиси билан ифодаланган, шунга кўра бу унли аслида о унлиси бўлган деб ҳукм чиқариш мумкин; иккинчи буғин бошидаги ундош кўпчилик тилларда д ундоши билан, фақат ўзбек адабий тилида ва уйғур тили шевасида т ундоши билан ифодаланган, шунга кўра бу ундош аслида д ундоши бўлган деб ҳукм чиқариш мумкин; бу сўз охири кўпчилик тилларда к ундоши билан, фақат озарбайжон тилида г ундоши билан ва қозоқ тилида қ ундоши билан ифодаланган (ҳар икки тилда сўз охиридаги ундош сўз бошланишидаги ундошга уйгун ҳолда келган: годуг, қодуқ), шунга кўра бу сўз охиридаги ундош асли к ундоши бўлган деб ҳукм чиқариш мумкин; иккинчи бўғиндаги унли икки тилда у унлиси билан ва бир тилда и унлиси билан, икки тилда а унлиси билан ифодаланган. А.М.Шербак сўзнинг этимологик шаклини белгилашда иккинчи бўғиндаги унли одатда назардан соқит қилинади деб таъкидлайди (ИРЛТЯ, 124), лекин таҳлил қилинаётган сўзда хул ли қу иккинчи бўғиндаги унли аҳамият касб этади. Агар бу ерда асли у || ӱ унлиси қатнашади десак, бу сўзнинг туркий экани тасдиқланади; агар ы || и унлиси қатнашади десак, бу сўзнинг туркий экани шубҳа остига олинади, чунки биринчи бўғинда у || ӱ , о || ö қатнашганига қарамай, унлилар уйғунлиги кучда бўлган қозоқ, қирғиз, туркман каби тилларда иккинчи бўғинда ы унлисининг қатнашуви бу сўз туркий эмас, балки олинма сўз эканидан дарак беради. К.К.Юдахин ўз луғатида бу сўзни эроний деб таъкидлаганида (КРС, 391) балки худди шу ҳодисага — унлилар уйғунлигининг йўқлигига асослангандир. Қизиғи шуки, К.К.Юдахин бу сўз қирғиз тилида кодук тарзида ҳам талаффуз қилинишини айтади, лекин асосий шакл деб кодык шаклини танлайди. Асли туркий ёки эроний эканлигидан қатъий назар, бу сўзда ўзбек тили нуқтайи назаридан воқе бўлган товуш ўзгаришларини қуйидагича кўрсатиш мумкин: кодук > котук > хотук > хотик. Бу сўз асли ясама экани эҳтимолдан холи эмас: охиридаги —к I —г I —қ қисми кичрайтириш—эркалаш маъносини ифодаловчи қўшимча бўлса керак. Агар шу фикр тўғри бўлса, ясаш асоси (код II коды) отга тенг бўлиб чиқади (лекин бундай сўз лутатларда келтирилмаган).