O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

БОЙИ

Tasnif: ’маблағи, мулки ва ҳоказолари меъёрдан орт-’. Айрим шахслар кейинги йилларда ж у д а бой и б к е т д и. Қадимги туркий тилда ҳам шундай маънони англатган бу феъл асли ба:й сифатининг бай шаклидан -у қўшимчаси билан ясалган (ПДП, 367; Девон, III, 290; ДС, 79); кейинчалик иккинчи очиқ бўғиндаги у унлиси ы унлисига (ЭСТЯ, II, 29), ўзбек тилида а унлиси â унлисига алмашган, ы унлисининг қаттиқлик белгиси йўқолган: бай + у = байу- > байы- > бâйи-