БОРИНГКИ
Tasnif: хулосалашни, жамлашни ифодаловчи модал сўз. .. сизда виждон, инсоф, ваъда, вафо, ях— шиликни билиш, борингки, одамгарчиликдан ҳеч гan йўқ эмиш (Абдулла Қодирий). Бу сўз бар- феълининг ’давом ҚИЛ-’ маъносидан буйруқ майлининг II шахс қўшимчасини қўшиб ҳосил қилинган шаклига -ки таъкид юкламасини қўшиб тузилган; сўзловчи билан бевосита мулоқотда ишлатилгани сабабли II шахс қўшимчаси қатнашган; кейинчалик -ки юкламаси бу сўзнинг ажралмас қисмига айланган: (бар + иӊ = бариӊ) + ки = барингки.